Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент кунини нишонлаш таклиф этилди
19.08.2020 11:06,  
117

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этди.

«17 август – Тошкентнинг пойтахт сифатида таваллуд куни. Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради – Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас», — дейилади кенгаш хабарида.

Байрамни 17 августга яқин якшанба кундан бошлаб ҳар йили кенг нишонлаш таклиф этилди. Таъкидланишича, таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон пойтахти 90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан