Тошкент-Қарши тезюрар йўловчи поездининг ҳаракати тикланади

Тошкент-Қарши тезюрар йўловчи поездининг ҳаракати тикланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2020 йил 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида 4/3 сонли «Насаф» тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.