Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 48-“Тинчлик” сайлов округидан илгари сурилмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи" АА хабар бермоқда.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2018 йилнинг апрель ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.