Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.