Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 18 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 3-босқич талабаси (1999 йилда туғилган) Пардаева Юлдуз Норсоат қизи бедарак йўқолган.
Манбаларимизнинг сайтимизга маълум қилишича, қизнинг отаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Талабанинг эгнида оқ кофта, қора юбка, оёғида оқ макасима, қўлида эса қора сумка бўлган.
Қизнинг белгилари: бўйи 155-160 см., ўрта гавдали, сочи қора ва узун, кўзи қора, қоши қора ва сийрак.
Ушбу талаба ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилишлари сўралади.