Тошкент шаҳрининг қайси туманларида аҳолидан коронавирус аниқлангани очиқланди

Тошкент шаҳрининг қайси туманларида аҳолидан коронавирус аниқлангани очиқланди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди: 

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. 5 июнь куни қайд этилган 20 беморнинг 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида ва яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Уларнинг 7 нафари — аҳоли орасида қайд этилгани барчамизни сергак торттириши керак.

Минг афсуски, охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари — Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида аниқланяпти.