Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ва Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйишни муҳокама қилди
18.01.2019 20:32,  
2

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур учрашувда 2018-йилдаги Ўзбекистон – Эрон мулоқоти сарҳисоб қилинди ҳамда бошланган йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр  алмашилди.

“Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, ўзаро етказиб бериладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, шунингдек инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аввал эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, суҳбат давомида ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини Теҳрон шаҳрида ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан