Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 28 ёшли аёл ўзига гап отган йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди
11.02.2020 19:01,  
3397

Тергов департаменти хабарига кўра, Тошкент вилоятининг Паркент туманида аёл бир йигитни пичоқлаб қўйди.

4 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда 28 ёшли М.Ш. ишдан қайтаётган бўлган. Кўча бошида унга нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Аёл жанжал вақтида  ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан А.Т.нинг чап томон кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

А.Т. эса шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан