Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятининг алоҳида шаҳар ва туманлари турли рангдаги ҳудудларга ажратилди
8.05.2020 20:28,  
1202

Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари бўйича яшил, қизил ва сариқ ҳудудлар белгиланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «қизил» ҳудудлар рўйхатидан Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани жой олди.

«Сариқ» ҳудудлар: Aнгрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қибрай тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Тошкент тумани.

«Яшил» ҳудудлар: Олмалиқ шаҳар, Оҳангарон шаҳар, Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Алоҳида туман ва шаҳарлар кесимида бундай бўлиниш бошқа вилоятларда қайд этилгани йўқ.

Вилоятлар бўйича Тошкент вилояти «қизил» ҳудуд сифатида таснифланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан