23 апрел куни Тошкент вилояти Ангрен туманида "Боғи Сурҳ" маҳалласида яшовчи фуқаро ўзи яшайдиган ҳовлида қадимий қадр мавжудлигини билиб қолган.
30 апрел куни у бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар беради деб ёзмоқда ЎзА.
Музей ходимлари, Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилади.
Ўрганиш хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига тааллуқлилиги, яъни у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та склет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинди.
Сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган. Топилмаларни ўрганиш жараёнида улардан Қовунчи маданияти даврида яшаган аждодларимиз рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганлиги ҳамда буюмларда ўша даврдаги диний дунёқараш хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келинди.