Тошкентда 2 нафар бемор коронавируснинг ўта оғир кечишидан вафот этди

Тошкентда 2 нафар бемор коронавируснинг ўта оғир кечишидан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл)да жорий йил 13 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Шунингдек, пойтахтнинг Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак)да жорий йил 11 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.