Тошкентда 2 нафар «Сувсоз» ходими заҳарли газлардан бўғилиб ўлди

Тошкентда 2 нафар «Сувсоз» ходими заҳарли газлардан бўғилиб ўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Яккасарой туманида содир бўлган бахтсиз воқеа ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 12 июнь куни эрталаб соат 9.00 атрофида сув таъминоти тизимида профилактика ишларини олиб борилган.

Шу мақсадида, «Сувсоз» ДУК ходимлари 1989 йилда туғилган Х. Б. ва 1988 йилда туғилган Х. Н. КХAЙда жойлашган Яккасарой туманидаги «Сазанчик» кафеси рўпарасидаги қудуғига тушишди.

Тахминга кўра, у ерда тўпланган заҳарли газлар туфайли юқорида айтилган фуқаролар бўғилиб ўлган. Уларни қутқаришга ҳаракат қилган 42 ёшли Ҳ.Р заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган. Воқеа гувоҳлар тез ёрдамга хабар бергани айтилмоқда. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.