Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи хабар берди.
Унда, фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғуллангани аниқланди. Улар бошқа шахсга «1В» (биткоин) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, «20В» (биткоин) электрон пул бирлигини ўзининг 7% лик устамаси билан ҳисоблаб жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.