Тошкентда 39 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди​

Тошкентда 39 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди​

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда.

Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2606 нафари соғайди. Шу кунларда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларидаги 1806 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4724 нафарни ташкил этмоқда.