Тошкентда воркаут ихлосмандлари учун бепул майдонча очилди

Тошкентда воркаут ихлосмандлари учун бепул майдонча очилди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Юнусобод" маҳалласида воркаут (кўча гимнастикаси) ихлосмандлари учун бепул майдонча очилди.

Майдончада истаган киши шуғулланиши мумкин.

Барча спорт жиҳозлари Ўзбекистонда тайёрланган бўлиб, тажрибали воркаут-спортчилар томонидан синовдан ўтган.

Майдонча очилган куни Street Workout Uzbekistan ҳамжамияти фаоллари маҳаллий аҳолига жиҳозларда қандай шуғулланиш бўйича мастер-класс кўрсатишди.

Яқин кунларда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам мана шундай майдончалар пайдо бўлиши мумкин.

2810