Тошкент шаҳар аҳолиси талаб ва эҳтиёжи ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш хулосаларидан келиб чиқиб, пойтахтдаги кимёвий тозалаш муассасалари фаолиятини қайта йўлга қўйишга рухсат берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Фаолиятини қайтадан бошлайдиган кимёвий тозалаш муассасалари карантин талаблари ва ишни қайта тиклаш бўйича махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга тўлиқ амал қилиши талаб этилади. Шунингдек, иш бошлашдан аввал муассаса ҳамда хизматга жалб қилинган ходимлар СЭОМ текширувидан ўтиши шарт”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, аҳоли зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслиги лозимлиги талабидан келиб чиқиб, бундай турдаги ташкилотларга буюртмаларни олиб кетиш ҳамда етказиб беришни ташкил қилиш тавсия этилган.