Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 2358 та койка захираси шакллантирилди

Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида 2358 та койка захираси шакллантирилди

Аввал маълум қилинганидек, Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилди ва 2358 та койка захираси шакллантирилди. Шундан:

  1. Бектемир туманида — 6-сон шаҳар клиник шифохонасида 110 та койка;
  2. Мирзо Улуғбек туманида — Республика ногиронлар реабилитация марказида 130 та койка;
  3. Миробод тумани — 3-сон шаҳар клиник шифохонасида 100 та койка; 1-Республика клиник шифохонасида 100 та койка;
  4. Олмазор тумани — 2-Тиббиёт академияси (ТошМИ-2)да 412 та койка;
  5. Учтепа тумани — Жаҳон тиллари университети ётоқхонасида 350 та койка;
  6. Чилонзор тумани — Тошкент вилояти Марказий шифохонасида 120 та койка;
  7. Юнусобод тумани — Нуронийлар санаториясида 300 та койка ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 400 та койка;
  8. Яшнобод тумани — Нуронийлар санаториясида 156 та койка, 4-сон шаҳар клиник шифохонаси (ТаПоиЧ)да 30 та койка, 2- юқумли касалликлар шифохонасида 50 та койка ва Республика ихтисослаштирилган травматология тиббиёт маркази 100 та койка.

Тошкентдаги яна 10 та хусусий клиника коронавирус касаллигини даволаш бўйича амалий ёрдам беришига тайёр эканини билдирди.

Ушбу клиникаларда айни пайтда 276 та койка тайёр ҳолга келтирилган. 11 та клиникада МСКТ аппаратлари ўрнатилган. 7 тасида ПЗР тест ўтказиш учун лабораториялар билан жиҳозланган.