Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги янги қурилаётган уйда содир бўлган ёнғин сабаблари маълум қилинди
4.07.2019 12:09,  
13

Бугун соат 06:33да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида пенопласт бўлаклари 40 кв.м майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Хабарда ёзилишича, ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 06:37да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 06:44да бартараф этилган.

“Ёнғин сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган,  деб тахмин қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан