Трамп маъмурияти Эрон ва яна бешта мамлакатга ИВЛ қурилмаларини юборади

Трамп маъмурияти Эрон ва яна бешта мамлакатга ИВЛ қурилмаларини юборади

Фото: Yandex

АҚШ президенти Доналд Трумп якшанба куни бўлиб ўтган матбуот брифингида, АҚШ маъмурияти олтита давлат билан сунъий шамоллатиш мосламаларини (ИВЛ) етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борганини айтди.

«Биз бошқа давлатларга ҳам ёрдам беришни режалаштирмоқдамиз. Мексикага катта миқдордаги маҳсулотларни жўнатяпмиз. Уларга ҳақиқатан ҳам керак. Бошқа мамлакатларга ҳам. Яна олтита мамлакат етакчилари билан музокаралар ўтказдик, улар ҳам ИВЛларга муҳтож», - деди Трамп.

Аввалроқ, Америка раҳбари Россия, Италия, Испания, Франция ва ҳатто Эронга механик шамоллатиш мосламаларини етказиб беришга тайёрлигини айтган эди. Теҳрон бунга жавобан АҚШнинг аппарати керак эмаслигини ва бошқа мамлакатларнинг ишларига аралашмасликни айтди. Эрон расмийлари коронавирусга қарши курашдаги асосий тўсиқлардан бири сифатида АҚШ санкцияларини бекор қилишни талаб қилмоқда.