Трамп Твиттерни "сўз эркинлигини бузиш"да айблади

Трамп Твиттерни

АҚШ президенти Доналд Трамп Твиттерни президентлик сайловларига аралашганликда ва сўз эркинлигини бузишда айблади.

"Энди Твиттер 2020 йилги президент сайловларига аралашмоқда. Улар CNN ва Washington Post'нинг ёлғон ахборотларининг Амазон томонидан текширилган экстенсив коррупция ва сохталаштиришга олиб келадиган почта орқали овоз берис ҳақидаги фикрларимни тўғри эмас дейишяпти. Твиттер мутлақо сўз эркинлигини бўғмоқда ва мен, президент сифатида, бунга йўл қўймайман! ”, - деб ёзди у чоршанба куни Твиттерда.

Аввалроқ, Твиттер президентнинг хабарлари остида фойдаланувчиларни почта орқали овоз бериш фактлари билан танишишга чорлайдиган огоҳлантириш белгисини қўйган эди.