Трамп вертолётда касалхонага етказилди. У COVID-19'га чалинган

Трамп вертолётда касалхонага етказилди. У COVID-19'га чалинган

Фото: Reuters

АҚШ Президенти Доналд Трамп коронавирусга топширган тести мусбат чиққандан 24 соат ўтмай туриб ҳарбий касалхонага ётқизилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу эҳтиёт чораси сифатида қилинган, Оқ уй вакили эса Доналд Трампда енгил аломатлари борлигини айтмоқда.

Бир кун олдин рафиқаси сингари коронавирус ташхиси қўйилган Трампни вертолётда Оқ уйдан Вашингтон яқинидаги Мэриленд штатидаги Уолтер Рид миллий ҳарбий тиббиёт марказига олиб кетилди.

Президент вертолётга бировнинг ёрдамисиз ўзи чиққан.

Трамп касалхонага қисқа парвоз қилиш учун Оқ уйнинг майсазоридан ўтиб, Marine One вертолётига йўл олди. У ниқоб ва иш костюмида эди, касаллик аломатлари унда кўринмаган, деб изоҳлади The New York Times.

Трамп яқинда турган журналистларга ҳеч нарса демади, лекин бош бармоғини юқорига кўтарди.

Оқ уй матбуот котиби Кейли Макэнанига кўра, Трамп бир неча кунни касалхонада ўтказади.

Кейинчалик Трампнинг шифокори Шон Конли Трампга "қўшимча кислород керак эмаслиги" ҳақида хабар берди, аммо мутахассислар билан маслаҳатлашгандан сўнг, ремдесивир терапияси танланди.

Конли илгари президентга поликлонал антитана комплекси, шунингдек рух, Д витамини, фамотидин, мелатонин ва аспирин буюрилганини айтган эди.

Оқ уй жума куни Трамп ўзини чарчаган, аммо қувноқ ҳолда ҳис қилаётгани ҳақида хабар берди. У ерда касалхонага ётқизиш тўғрисидаги қарор эҳтиёт чораси сифатида кўрилган.

"Мен ўзимни яхши деб ўйлайман"

Касалхонага кетишдан олдин Трамп Твиттерда қисқа видеомурожаатини жойлаштирди, унда унга айтилган қўллаб-қувватлаш сўзлари учун миннатдорчилик билдирди.

"Мен яхши ишлаяпман деб ўйлайман, лекин биз ҳамма нарса яхши кетаётганига ишонч ҳосил қиламиз", - деди у.

 

Оқ уй Трамп мамлакат бошқарувини вице-президент Майк Пенсга топширмаганлигини айтди.

Айни пайтда, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Келлиэнн Конуэй твиттерда унинг ҳам коронавирус тести ижобий қайтганини айтди.

Ўтган шанба куни у Эми Конни Барретнинг Оқ Уйдаги Атиргул боғида АҚШ Олий суди судясига номзодларини кўрсатиш маросимида иштирок этганлар орасида эди.

Маросимда қатнашган республикачи сенаторлар Майк Ли ва Том Тиллис ҳам COVID-19'га тест топширган ва уларда ҳам коронавирус аниқланган.

АҚШ президентлигига номзод Байден Трамп ва унинг рафиқасига тезда соғайишини тилаб қолди. Трампнинг бошқа сиёсий рақиби, собиқ президент Барак Обама ҳам жаноб президентга энг яхши тилакларни билдирди.

Россия президенти Владимир Путин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин Трампга тезроқ соғайишини тилаб телеграммалар юборишди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Трамп коронавирусга чалингани маълум бўлганидан икки соат ўтиб Twitter орқали унга соғлиқ тилади.

3 октябр куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев матбуот хизматининг Twitter саҳифасида америкалик ҳамкасбига соғлиқ тилагани ҳақида хабар эълон қилинди.