Трампнинг маслаҳатчиси коронавирусга чалинди

Трампнинг маслаҳатчиси коронавирусга чалинди

Оқ уй АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен коронавирусга чалинганини тасдиқлади. 

"Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О'Брайеннинг Covid-19 га топширган тести ижобий чиқди. Унда енгил аломатлар бор”, - деди Оқ уй матбуот хизмати.

Маъмурият ходимлари, шунингдек, ҳозирги вазиятни АҚШ президенти Доналд Трамп ёки вице-президент Майк Пенс учун хавф сифатида кўрмасликларини, сўнгги ҳафталарда улар О'Брайен билан алоқада бўлмаганликларини айтишди.

Аввалроқ, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчисида инфектсияси аниқлангани ҳақида Bloomberg хабар берган эди.