Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатмоқчи

Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп 21 апрель куни коронавирус пандемияси туфайли АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатмоқчи эканлигини маълум қилди.

«Кўринмас душманнинг босқини, шунингдек, бизнинг ажойиб Америка фуқароларимизнинг иш жойларини ҳимоя қилиш зарурати туфайли, мен АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш тўғрисида фармонга имзо чекаман!» - деб ёзди у ўз твиттерида.

Америка президенти бошқа тафсилотларни келтирмаган.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 786 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 42 мингдан ортиқ одам вафот этди.