Трамп Ким Чен Ин ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди

Трамп Ким Чен Ин ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг соғлиғи борасида тарқалган миш-мишларга фикр билдирди. Бу ҳақида Reuters нашри хабар бермоқда.

Оқ уйда амалга оширилган матбуот анжуманида Трамп, "Унинг (Ким Чен Ин - Sof.uz​ изоҳи) соғлиғи яхши бўлишини истайман" деб айтган ва муносабатлари дўстона эканлигини қўшимча қилган.

АҚШ президенти миш-мишлар ҳақиқатга яқин бўлса жуда ҳам жиддий ҳолат эканлигини билдирган.

Аввалроқ CNN нашрининг жанубий кореялик манбаси мамлакат ҳукуматининг Кимнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотлардан хабардор эканини, аммо Daily NK нашрида чоп этилган хабарни текшириш имконияти йўқлигини таъкидламоқда. Ҳукумат вакили Кимнинг ортиқча вазн ва кашандалик билан боғлиқ муаммосидан хабардор эканини тан олган, бироқ, жарроҳлик амалиёти ҳақида қўшимча маълумот кутаётганини айтган. Жанубий Кореянинг Бирлашиш вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортган.