«Туғилган кунинг муборак бўлсин, каламуш» – Беларус халқи Лукашенкони табриклади (видео+фото)

«Туғилган кунинг муборак бўлсин, каламуш» – Беларус халқи Лукашенкони табриклади (видео+фото)

Расм ва видеолар муаллифлик ҳуқуқи NEXTA каналига тегишли

Кўплаб давлатлар томонидан тан олинмаган сайловларда «ғалаба қозонган» Беларуснинг 26 йиллик президенти Александр Лукашенко кеча 30 август куни 66 ёшга тўлди.

Унинг узоқ йиллик ҳукмронлигидан чарчаган ва сайловларнинг ҳаққоний ўтмаганидан норози бўлаётган беларус халқ тинимсиз намойишлар уюштирмоқда.

Маълумотларга кўра, кеча ҳам 200 мингдан ортиқ намойишчилар кўчага чиқиб, «туғилган кунинг муборак бўлсин, каламуш» дея Лукашенкони табрикламоқда.

Баъзи кўчаларда эса намойишчилар «туғилган кунинг муборак бўлсин, таракан» деб ҳайқирмоқда.

Аввалроқ, қурол кўтариб олган Лукашенко ўз халқини каламушлар деб ҳақорат қилган эди.

Автомат кўтарган Лукашенко ўз халқини «каламушлар» деб ҳақорат қилди (видео)