Туркияда коронавирус бўйича биринчи ҳолат тасдиқланди

Туркияда коронавирус бўйича биринчи ҳолат тасдиқланди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Туркия фуқароси коронавирусни юқтиргани бўйича биринчи ҳолат аниқланганлиги ҳақида хабар берди.

Aйни пайтда карантинга олинган беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Фуқаро Европага сафари пайтида касал бўлиб қолганлиги айтилмоқда.

Истанбул аҳолиси зич бўлган Тақсим майдонида фуқаролар ниқоб кийган.

Жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга ниқоб кийиб вирусдан ҳимояланиш тарғиб қилинмоқда.