Туркия маориф тизими ходимларининг касаба уюшмаси мактаб дастуридан Чарлз Дарвиннинг эволюция таълимоти олиб ташланганлигидан норозилик изҳор этиб, судга мурожаат қилмоқчи. Мамлакат вице-премьери Нумон Қуртулмиш Дарвиннинг эволюция назарияси эскиргани сабабли уни мактабда ўрганишнинг зарурияти йўқлигини аввалроқ айтганди.
Бироқ таълим ходимлари нафақат Дарвин назарияси, бундан ташқари, биология дарслари соати қисқартирилганлигидан ҳам шикоят қилишмоқда. Биология дарсининг ўрнига диний дарс соатлари қўйилганлиги айтилган. Ўқитувчилар эса буни нотўғри ва зарарли қадам деб ҳисоблайди ва технологиялар тараққиёти асрида табиий фанларни ўрганмаслик мумкин эмаслигини таъкидлайди.