Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учинчи чоракдан 10-11-синфлар учун ихтиёрий танлов фанлари жорий этилади​
30.12.2019 18:32,  
2512

Халқ таълим вазирлиги соҳага яна бир янгилик киритмоқчи. Халқ таълими вазирлигидаги манбанинг Sof.uzга билдиришича, республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синфлари учун ихтиёрий танлов фанлари жорий этилади. Халқ таълими вазири буйруғи билан 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (танлов фанлар асосидаги) ўқув режалар тажриба-синовдан ўтказилади.

Танлов фани – бу 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, уларни қизиққан фан йўналиши бўйича ўқитиш, мактабни битириб киришни режалаштираётган ОТМларининг кириш синов фанлари бўйича чуқур тайёрлаш учун, ихтиёрий тарзда, йўналтирилган фанлар бўйича, сўровнома асосида ўқувчиларнинг кўпчилик қисми томонидан танланиб, ўқитиладиган фандир, дейилади маълумотда.

Ушбу янги амалиёт авваламбор, тажриба-синов тариқасида, мактаб директорлари томонидан мустақил равишда тегишли мактабларда ўтказилади. Танлов фанлари асосида таълим оладиган ўқувчилар ўзгарувчан ўқув-режага мувофиқ таълим олишади. Аммо бунда дарс соатлари қисқармайди. Шунчаки ўқувчилар қизиққан ва сўровнома орқали танлаган фанлар учун кўпроқ дарс соатлари ажратилади.

Режага кўра, ўқувчилар қизиқиши ва талабларини эътиборга олган ҳолда фанларни мажбурий ҳамда танлов асосида ўқитиш кўзда тутилган.

Танлов синфларида фақатгина мажбурий 8 та фанни ёки уларга қўшимча тарзда таянч ўқув режага киритилган фанлардан қўшимча равишда енг кўпи билан 2 та фанни ўқитиш, қолган фанлар ўқитилишини жорий етмаслик ёки дарс соатларини қисқартирган ҳолда ўқитилиши мумкин.

Мактаб маъмурияти ва ота-оналар қўмитаси раиси томонидан 10-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилиб, танлов фанлари аниқланади. Танлов синфининг вариатив ўқув режаси мактаб директори томонидан тасдиқланади. Танлов синфига ўқувчилар мактаб психологи томонидан ўтказиладиган сўровнома асосида қабул қилинади.

Танлов синфларида тегишли фанларни чуқур ўргатишда дарсликлардан ташқари ДТМ томонидан тавсия этилган қўшимча адабиёт ва манбалардан, шу билан бирга онлайн таълим ресурсларидан фойдаланилади. Қолаверса, дарс жараёнига олий таълим муассасалари ўқитувчилари жалб етилиши мумкин, ўқувчилар олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларига тайёрланади.

Аммо танлов фанлари асосида таълим олиш ниятидаги ўқувчилар учун қуйидаги фанлар мажбурийлиги йўқотилмайди:

  • - Она тили ва адабиёти;
  • - Чет тили;
  • - Тарих;
  • - Математика;
  • - Информатика;
  • - Миллий ғоя ва маънавият асослари (Тарбия);
  • - Жисмоний тарбия.

Юқоридаги мажбурий фанларнинг дарс соатлари таянч ўқув-режага мувофиқ бўлиши лозим.

Танлов фанлари дарс соатларини кўпайтириш учун, мажбурий бўлмаган фанлар бўйича ўқувчиларга дарс берилмайди. Мактаб директори ўқувчилар ва ота-оналар фикрини ўрганиб, инобатга олган ҳолдагина ушбу амалиётни ўз мактабида жорий қилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан