Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уммондаги пластмасса қаерга ғойиб бўляпти?
30.03.2016 21:34,  
8

Олимлар океанда сузиб юрган пластик буюмларнинг қаерга ғойиб бўлаётгани ҳақида бош қотиришмоқда, дея ёзали La Repubblica газетаси.

Ҳар йили юз минглаб тонна чиқиндилар – ликоплар, пакетлар, эски ўйинчоқлар, пойбазаллар ва ҳоказолар океанга оқиб кетади. Уларнинг қаёққа ғойиб бўлаётанидан эса ҳеч кимнинг хабари йўқ. Олимлар бу масалага аниқлик киритиш мақсадида махсус экспедиция ташкил этишди ва пластик буюмларнинг 99 фоизини балиқлар еб қўйяпти деган хулосага келишди.

Маълумотларга қараганда, ҳар йили ишлаб чиқариладиган 300 миллион тонна пластик буюмларнинг тахминан 0,1 фоизи уммонга оқиб кетади. Бу 300 минг тонна чиқинди дегани. Тўлқинлар соҳилга чиқариб ташлаганидан ташқари, сувда миллионлаб тонна чиқинди бўлиши керак эди, бироқ олимлар атиги 40 минг тоннасини топишди, холос. “Биз кўрмоқчи бўлганимиз чиқиндининг 1 фоизини кўрдик”, – дейди австралиялик океанограф Карлос Дуарте.

Олимларнинг айтишича, уммонлаги пластик вақт ўтиши билан қуёш нури таъсирида микропластикка, у эса митти заррага айланади. Бу зарра планктон (митти организм)га ўхшагани учун балиқлар уни еб қўяди. Шу тариқа дастурхонларимизга пластикли балиқ келаётган бўлиши мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан