Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўлик кашалот ошқозонидаги буюмлар одамларни даҳшатга солди
21.11.2018 16:17,  
34

Индонезияда Капота оролидаги Вакатоби Миллий парки қирғоғида маҳаллий аҳоли ўлик кашалотни топишган.

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) ўзининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилишича, экологлар қолдиқларни ўрганиб чиқиб, кашалотнинг ўлимига пластикда бўлган зарарли моддалар бирикмаси етарлича сабаб бўлиши мумкинлиги аниқлашган. 

Кашалот ошқозонида 115 та пластик стаканлар, тўртта пластик идиш, 25 та пакет, вазни 3,26 килограммли арқон, 19 та қаттиқ пластик парчалари ва бир жуфт пойабзал йиғилган. Жами олти килограмм пластик қолдиқлари кашалот ошқозонидан чиқариб олинган.

Дунё океанидаги 80 фоиз ташландиларни пластик ташкил этади. Олимлар прогнозига кўра, 2050 йилга келиб океанда балиқдан кўра пластик ахлатлар кўп бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан