Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезиядаги Мерапи вулқонининг отилиши натижасида 6 км баландликка кул сочиб юборди (видео)
3.03.2020 15:58,  
244

Индонезиянинг Ява оролидаги Мерапи вулқони отилиши натижасида олти километрлик кул устунини келтириб чиқарди. 3 март куни маҳаллий ҳокимият Суракартдаги аэропортни ёпиб қўйди ва парвоздаги самолётларга атрофдан учишни буюрди.

Бу ҳақда The Jakarta Post хабар бермоқда. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, вулқон сешанба куни эрталаб отила бошлаган. Амплитудаси 55 миллиметр бўлган портлаш 450 сония давом этган. Тутун ва кул устунлари қарийб 6 минг метр баландликка кўтарилди. 

Мерапи Индонезиянинг Жокьякарта шаҳри яқинидаги Ява оролида жойлашган энг фаол вулқондир. Баландлиги 2914 метр. Ўртача ҳар етти йилда катта портлашлар кузатилади. Йилига икки марта кичик портлашлар юз беради ва вулқон деярли ҳар куни тутун чиқаради. Февраль ойида вулқон кул устунини 2 минг метр баландликка улоқтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан