Уй шароитида кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан қандай фойдаланиш керак?

Уй шароитида кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан қандай фойдаланиш керак?

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавирус инфекцияси профилактикаси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Уй шароитида кислород концентратори ва пульсоксиметрлардан фойдаланаётган беморлар учун қандай тавсиялар берилади?

Пульсоксиметрдан қандай фойдаланиш керак?

  • - Мослама ёқилгандан сўнг, ўз-ўзини синаб кўриш жараёни тугаши билан бир неча сония кутиш керак;
  • - Мосламани бармоққа ортиқча босимсиз ўрнатиш керак; 
  • - Мослама лак билан бўялган тирноққа қўлланилмайди;
  • - Мосламанинг батареясини ўз вақтида зарядлаш ёки батареяларни ўзгартириш лозим;
  • - Мосламадан бир кунда 2-3 маҳал, зарурат бўлса ундан кўпроқ фойдаланилади;

Уй шароитида кислород концентраторини қўллаш қоидалари:

  • - Кислород концентраторини ҳаво эркин айланиши ва хонанинг мақбул намлиги бор жойга ўрнатиш керак. Мослама иссиқлик манбалари яқинига қўйилмайди;
  • - дистилланган сув билан кислородни намлаш учун мўлжалланган махсус идиш тўлдирилади;
  • - Шифокор тавсиясига биноан кислород терапиясининг давомийлиги ва ҳаво оқими режими кузатилади;
  • - Оила аъзоларини ўзаро зарарламаслик учун шахсий бурун канюляларидан фойдаланилади;

Кислород концентраторини ишлатиш кетма-кетлиги:

  • - Резервуарни белгиланган жойигача намлагич сув билан тўлдирилади;
  • - Мослама ёқилади. Канюлянинг бир учи мосламага уланади, иккинчи учи эса бурун йўлларига қўйилади;
  • - Кислород оқими ўрнатилгандан кейин, шифокор тавсиясига кўра кислород терапияси бошланади;
  • - Кислород терапиясини бурун канюляси орқали олаётганда кўкрак қафаси ва қорин билан нафас олинади. Ўпканинг максимал даражада қисилиши ва тозаланиши учун равон нафас олинади;
  • - Машғулот охирида ҳаво таъминоти тўхтатилади ва мослама электр тармоғидан ўчирилади.