Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вашингтон Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш учун $9 млрд. сарфлаган
7.02.2020 16:16,  
827

АҚШ “янада барқарор ва ривожланаётган Марказий Осиё яратишни” режалаштирмоқда. Шу билан бирга у Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиради. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти томонидан 7 февраль куни чиқарилган минтақавий стратегияга доир ҳужжатда айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, Марказий Осиё Европа ва Осиё цивилизацияларнинг савдо ҳамда стратегик кесишмасида жойлашган.

Қўшма Штатларининг ушбу минтақадаги асосий стратегик манфаати сиёсий ва иқтисодий манфаатлар, шунингдек, турли шериклар билан хавфсизлик манфаатларини ўз шартлари асосида бемалол амалга оширадиган янада барқарор ва гуллаб-яшнаётган Марказий Осиёни яратишга қаратилган.

“Бу, шунингдек, жаҳон бозорлари билан боғланган, халқаро сармоя учун очиқ, кучли демократик институтларга эга, қонун устворлиги амал қиладиган ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳурмат қилинадиган манфаатлар бўлади. АҚШ Марказий Осиёнинг барқарор ҳамда хавфсизлигига тўғридан тўғри ўз ҳиссасини қўшади”, — дейилади департамент хабарида.

AҚШ шу пайтгача минтақа учун тўғридан тўғри 9 млрд. доллар сарфлаган. AҚШ ёрдами билан халқаро молиявий институтлар 50 млрд. доллар ажратган. Хусусий сектор орқали эса 31 млрд. доллар кирган.

Мавзуга доир: АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини эълон қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан