Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вашингтонда карантин қоидаларидан норози 2000 киши митингга тўпланди
20.04.2020 21:43,  
487

АҚШда 2 дан 2,5 минггача одам Вашингтон штатининг пойтахти Капитолийда коронавирус тарқалиши шароитида уйда қолиш тартибини бекор қилишни талаб қилиб оммавий митингга тўпланди, деб ёзади РИА Новости. 

Газета таъкидлашича, чекловлар май ойининг тўртинчи кунига қадар амал қилади, аммо улар муддати узайтирилиши мумкин. Ҳозирда штатда қарийб 12 минг коронавирус ҳолати қайд этилган.

Митинг «Республикачилар» партияси томонидан уюштирилди.

Митинг штат губернатори Жей Инзлининг буйруғи ҳамда тиббиёт ходимлари тавсияларига зид равишда ташкил қилинди. Кўпчилик ижтимоий масофаланиш қоидаларига амал қилмаган ҳамда тиббиёт ниқоблари тақмаган.

Штат губернатори митингга қарши чиқди.

«Мен сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайман. Аммо оломон бўлиб тўпланиш ҳозирда тўғри эмас. Бу сиёсат ҳақида эмас. Вашингтон аҳолисининг соғлиғини ҳимоя қилиш учун энг яхшисини қилишимиз керак», - деди Инзли.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан