Вьетнам COVID-19 авж олгани учун 80000 сайёҳни машҳур курортдан эвакуация қилмоқда

Вьетнам COVID-19 авж олгани учун 80000 сайёҳни машҳур курортдан эвакуация қилмоқда

99 кундан бери COVID-19 қайд этилмаган Вьетнамда яна коронавирус юқтирганлар аниқланди. 

Қайд этилган тўртта ҳолатдан учтаси Да Нанг денгиз соҳилидаги курорт шаҳарда қайд этилган. Беморларнинг барчаси мамлакатдан ташқарида бўлмаган, демак, эпидемия Вьетнамда жойлашган ва мамлакат ҳукумати маълумотларига кўра, июль ойининг бошларида пайдо бўлган бўлиши керак. Тўрт беморнинг иккитаси оғир аҳволда, улар сунъий нафас олдириш (ИВЛ) аппаратга уланган.

Вьетнам маъмурлари Да Нангда қатъий карантин чораларини қўлладилар ва тўрт кун ичида шаҳарда 80 минг сайёҳни, асосан Вьетнам фуқароларини олиб чиқишни ташкиллаштиришмоқда.

Ҳозиргача Вьетнам Жануби-Шарқий Осиёда COVID-19 дан энг хавфсиз мамлакат деб ҳисобланар эди. Умуман олганда, мамлакатда пандемия даврида 420 та ҳолат қайд этилган ва бирорта ҳам ўлим кузатилмаган. 2020 йил феврал ойида Вьетнам Хитойдан кейин биринчи бўлиб кенг кўламли карантинни жорий қилди ва чет элликлар учун чегараларини бутунлай ёпиб қўйди.

Бошқа мамлакатларда ҳам COVID-19 иккинчи тўлқинининг бошланиши аниқроқ намоён бўлмоқда. Бир кун олдин, Хитойда янги инфекциянинг энг кўп сони март ўрталаридан бери қайд этилган. Янги ҳолатларнинг кўпайиши Испания ва Германияда ҳам кузатилмоқда.