Виза ва фуқароликка доир бир қанча ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 1 сентябргача узайтирилди

Виза ва фуқароликка доир бир қанча ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 1 сентябргача узайтирилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Қуйидагилар жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди:

- хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

- муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.