Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WikiLeaks Клинтон сайлов кампаниясига оид навбатдаги махфий маълумотларни эълон қилди
8.10.2016 13:10,  
10

Махфий маълумотларни ошкор этишга ихтисослашган WikiLeaks сайти АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подестанинг электрон мактубларининг бир қисмини эълон қилди. 7 октябрь куни портал 2060та электрон ёзишма намуналарини ошкор қилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

«Мактубларда ядро энергетикаси ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишдан Клинтон фондига маблағ ўтказишлар хусусида сўз боради», — деб қайд этган сайт асосчиси Жулиан Ассанж. 

Бундан ташқари, уларнинг бир қисми Туркия ва унинг Суриядаги манфаатлари, ушбу мамлакатнинг ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига қарши курашда тутган ўрнига доир масалаларни қамраб олган.

«Туркия қочқинларни ҳимоя қилиш ва уларнинг республикага оқимини тўхтатиш учун Сурия шимолида парвозлардан холи ҳудудни жорий қилмоқчи. Бироқ, бу улар ва бошқалар қуруқликдаги кучларни киритган тақдирда мумкин бўлади», — дейилади АҚШ мудофаа сиёсати Кенгаши вакилининг мактубида. 

Унда шунингдек, Эрон АҚШ ва Туркия учун «ягона мавзу» бўлиши мумкинлиги айтилган бўлса, Сурия президенти Башар Асад иккала давлат учун ҳам таҳдид сифатида баҳоланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан