Ҳабиб Нурмагомедов: Ўзбекистонда аралаш яккакураш турнири бўлиб ўтади

Ҳабиб Нурмагомедов: Ўзбекистонда аралаш яккакураш турнири бўлиб ўтади

Ўзбекистонда 2020-2021 йилларда илк бор Глобал жангчилар чемпионати ўтказилади. Бу ҳақида UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Санкт-петербургда бўлиб ўтаётган Synergy Global Forumда айтдиб берди.

“Биз Ўзбекистонда илк бор GFC 20 мусобақасини ўтказамиз. Режага кўра унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 навар россиялик жангчилар иштирок этади. Жанг "Хумо аренада" бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳукумати кўмагида”, - деди Нурмагомедов.

Ундан ташқари Ҳабиб Ўзбекистонда Аралаш яккакураш санъатини (MMA) ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини ва Республика ҳудудид ўз спорт академияси очишни режалаштираётганини хабар қилди.

“Ўзбекистонда менинг кўп дўстларим, мухлисларим бор. Дунёнинг қаерда бўлган бўлсам ўзбеклар олдимга келиб менга омад тилашади”, - деди спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ММАнинг енгил вазнида енгилмаган чемпион. У 28та жанг ўтказиб 28та ғалаба қозонган. Нурмагомедов айтишига қараганда, у ўз спорт карьерасини 30та женг билан якунлаш ниятида.

282