Хартумда Судан Бош вазирига суиқасд қилинди

Хартумда Судан Бош вазирига суиқасд қилинди

Pindula

Кеча, 9 март душанба куни, номаълум шахслар Судан Бош вазири Aбдуллоҳ Ҳамдукка суиқасд уюштирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Олинган маълумотларга кўра, ҳукумат бошлиғининг автоулови автомобиль кўприги остидан ўтиб кетаётганда, унинг ёнида тўхтаб турган машина портлатилган. Сиёсатчи жабрланмаган ва хавфсиз жойга етказилди, деб хабар беради Sky News Arabia.

Судан пойтахтидаги манбаларига кўра, бош вазир ҳамроҳлигида бўлганлардан бир киши енгил жароҳатланган. Ҳамдукнинг кортежидаги иккала машина ҳам озгина шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойи охирида мамлакатда ҳарбий тўнтариш оқибатида Суданни 30 йил бошқарган президент Умар ал-Башир ҳокимиятдан четлатилган эди. Бир неча ой ўтиб ҳукуматга Aбдуллоҳ Ҳамдук келган.