Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хайрияларини мувофиқлаштириш маркази қанча оилага ёрдам берганини маълум қилди
14.04.2020 11:32,  
299

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 13 апрел ҳолатига кўра, республика бўйича рўйхат асосида 11 321 та хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Тадбир бошланганидан буён жами 139 023 та оилага ёрдам берилди.

Хусусан, кеча 13 апрел куни:

  • – Қорақалпоғистон Республикаси — 646 та оила (жами 12 407 та);
  • – Андижон вилояти — 520 та оила (жами 4 374 та);
  • – Бухоро вилояти — 693 та оила (жами 8 515 та);
  • – Жиззах вилояти — 380 та оила (жами 5 236 та);
  • – Навоий вилояти — 835 та оила (жами 5 292 та);
  • - Наманган вилояти — 918 та оила (жами 10 002 та);
  • - Самарқанд вилояти — 784 та оила (жами 14 277 та);
  • - Сирдарё вилояти — 492 та оила (жами 2 798 та);
  • - Сурхондарё вилояти — 665 та оила (жами 5 140 та);
  • - Тошкент вилояти — 1 099 та оила (жами 17 032 та);
  • - Фарғона вилояти — 710 та оила (жами 16 517 та);
  • - Хоразм вилояти — 391 та оила (жами 3 389 та);
  • - Қашқадарё вилояти — 392 та оила (жами 6 158 та);
  • - Тошкент шаҳрида — 2 796 та оилаларга (жами 27 886 та) маҳсулотлар етказиб берилди.

Хайрия ишлари мувофиқлаштириш марказлари томонидан 500 га яқин махсус автомашиналарда 1 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўнгилли волонтёрлари томонидан хайрия маҳсулотлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга етказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан