Хитой ҳукумати Ухан билан транспорт алоқаларига қўйилган чекловларни олиб ташламоқда

Хитой ҳукумати Ухан билан транспорт алоқаларига қўйилган чекловларни олиб ташламоқда

DW

Хитой ҳукумати коронавирус тарқалиши бошланган Ухан шаҳри билан транспорт алоқаларидаги чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда, РИA Новости шаҳар бош қароргоҳининг COVID-19 тарқалишини олдини олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги баёнотига таяниб хабар қилди.

Таъкидланганидек, 8 апрелдан бошлаб чекловлар олиб ташланади.

Ташқи транспорт алоқаси аста-секин тикланади, дейилади ҳужжатда.

2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония тарқалишини эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси - бу COVID-19 расмий номи берилган коронавируснинг янги туридир. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус пандемияси тарқалганини эълон қилди.