Хитой коронавирус пандемияси якунланиш муддатини маълум қилди

Хитой коронавирус пандемияси якунланиш муддатини маълум қилди

Хитой Халқ Республикасининг соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси махсус мутахассислар комиссияси бошлиғи Чжун Наншан жаҳондаги коронавирус пандемияси июн ойига келиб якунланиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда New York Post газетаси хабар бермоқда.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу мамлакатлардан Covid-19 коронавируси пандемиясига қарши кураш учун барча кучларини сафарбар қилишни талаб қилади. Унинг фикрича, бундай шароитда ғалаба қозониш учун бир неча ой керак бўлади.

"Мен барча давлатларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмаларига амал қилишга ва мамлакат миқёсида ҳаракат қилишга чақираман", — деди Чжан Наншан.

Унинг фикрича, илиқ ойларнинг бошланиши вирус тарқалишини секинлаштириши мумкин.

Чжан Наншан коронавирус пандемияси баъзи давлатлар вирус хавфини жиддий қабул қилмаса ва керакли назорат чораларини кўрмаса, давом этиши мумкин деган фикрни билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий қўшниларида коронавирус мавжудлиги тасдиқланди. Биринчи ҳолат жанубда — Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида қайд этилди. Афғонистонлик бемор Яқин Шарқдаги коронавирус ўчоғи Эрондан келган эди.

Кеча, 13 март куни Қозоғистоннинг иккита шаҳри — Олмаота ва Нур-Султонда 3та коронавирус ҳолати қайд этилди.