Хитойнинг ЯИМи 28 йил ичида биринчи марта пасайди

Хитойнинг ЯИМи 28 йил ичида биринчи марта пасайди

Хитой давлат статистика бюроси томонидан жума куни эълон қилинган маълумотларга кўра, коронавирус пандемияси таъсири остида Хитойнинг ЯИМ 2020 йил биринчи чорагида йилига 6.8 фоизга пасайган.

Хитой иқтисодиёти статистикани эълон қилишни бошлаган 1992 йилдан бери биринчи марта салбий ўсишни кўрсатди.

Ҳисоботга кўра, Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 20,650 трлн юанни (қарийб уч трлн доллар ) ташкил этди.

Кўрсаткич 6,5 фоизга пасайишини прогноз қилган мутахассислар кутганидан ҳам ёмонроқ бўлди.

2019 йилнинг биринчи чорагида Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти 6,4 фоизга ўсди. 2019 йил охирида Хитой иқтисодиёти дунёдаги энг йирик мақомини сақлаб, 6,1 фоизга ўсган эди.

Мавзуга доир: Хитой ҳукумати фуқароларга автомобиллар сотиб олиш учун субсидиялар беряпти