Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
2.06.2020 19:41,  
1507

Яқинда ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида куракда турмайдиган сўзлар билан сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео «қаҳрамони» Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бош врач вазирнинг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли буйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.

Айни пайтда агентлик томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш, иш самарадорлигини ошириш, ҳудудда санитария ва эпидемиология ҳолатини янада яхшилаш каби вазифаларга қатъий эътибор қаратилмоқда, дейилади ССВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан