Хоразмда автомобилда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди

Хоразмда автомобилда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди

Урганч шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига шаҳар болалар шифохонасига куйиш тан жароҳати билан, ҳушсиз ҳолда 2017 йилда туғилган қизча олиб келинганлиги ҳақида маълум қилинган, деб хабар беради ЁХББ.

Маълум бўлишича, Урганч шаҳрида яшовчи Д.Ғ. қиз набираси билан Nexia русумли автомобилида шу куни тахминан соат 10:30 ларда тумани Чаккашоликор қишлоғи «Бешайвон» маҳалласида яшовчи танишиникига бориб, автомобилда набирасини қолдириб, ўзи танишининг уйига кириб кетган.

Д.Ғ. тахминан 10 дақиқадан кейин қайтганида автомобиль салонидан қуюқ тутун чиқаётганлигини кўрган. Атрофдаги одамлар ёрдами билан ёнғинни бартараф этиб, орқа ўриндиғидан қизчани қутқарган. Сўнг болани Урганч шаҳридаги шифохонага олиб борган. Шифохонада қизча вафот этганлиги маълум бўлган.

Автомобильнинг орқа ўриндиғининг ярим квадрат метр майдони ёнган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.