Хостеллар фаолиятига қачондан рухсат берилади?

Хостеллар фаолиятига қачондан рухсат берилади?

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Хостеллар фаолиятига қачондан рухсат берилади ва қанақа санитария талаблари қўйилади?

Жавоб: «COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари»да меҳмонхоналар учун ишлаб чиқилган талаблар хостеллар учун ҳам амал қилади.