2018 йил бошида Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жойлашган Қуйи Сурғил майдонида газ конденсатининг янги йирик захиралари очилди, деб хабар қилади «Ўзбекнефтегаз» матбуот хизмати.
Ўтказилган кон-геофизика ишлари туфайли 2018 йил январь ойи бошларида 3 600 метр чуқурликда газ ва конденсатнинг саноат ҳамжамларидаги захираларини топишга эришилди.
Сурғил кони мамлакат нефтгаз саноатини ривожлантириш дастурида яқин истиқбол учун муҳим вазифалардан бирига айланди. Уни очиш ва фойдаланишга топшириш қимматбаҳо ресурсларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, тармоқ инфратузилмасини янада кенгайтиришга қаратилган.
Яқин вақтларда мутахассислар томонидан углеводородлар захиралари ўсишини баҳолаш ишлари бажарилади ва Қуйи Сурғил конида геологик қидирув ишларнинг янги йўналишлари юзасидан самарали таклифлар тайёрланади.