Биз кўпинча шифокорлар ва шифохоналардан нолиймиз. Аммо замонавий технологияларсиз тиббиёт муассасалари қанақа ваҳимали кўриниши мумкинлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ўтган асрда тиббий асбоблар касалликнинг ўзидан ҳам ваҳимали бўлиб қийноқ қурилмаларини эслатарди.
- Бошига тешик пақир кийган бу рўдапо тиббиёт ҳамширасидир. У рентген нурларидан сақланиш учун шундай “халат”га ўранган.
- ХХ асрга қадар барча операциялар оғриқсизлантирмасдан ўтказилган. Тасаввур қиляпсизми, уколсиз оёқ кесиб ташланишини.
- Чикагода етим болалар сунъий қуёш нури дозасини олишмоқда. Рахитга қарши чора.
- “Хумдонга қамаб қўйилган” бу беморлар физиотерапия муолажасини қабул қиляпти.
- Тиш оғриғини қолдирувчи томчи таркибида кокаин мавжуддир.
- 1878 йилда сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши) шундай йўл билан даволанган. Бемор аравачада тик турганча одимлайди.
- Руҳий касаллар шифохонасининг беморлари йўргаклаб қўйилган. Шифокорлар шу йўл билан уларни тинчлантиришади.
- 1890 йилда йўтални босиш учун героин ишлатиларди.
- Радио ва икки қошиқ музқаймоқ деб ўйладингизми? Йўқ, бу юрак ритми бузилганда ишлатиладиган қирқинчи йилларга тегишли дефибриллятор.
- 1950 йилда ушбу каттакон машина ўпка вазифасини бажарарди. Ўпкасида нуқсони бор болалар унинг ичида жон сақлайди.
- XIX асрда бу банкаларда зулук сақланган. Қонсўрар зулук минг дардга даво.
- Бу аёл ҳам сколиазга чалинган. Шифокор уни мослама ичига киритиб, умурқаси қанчалик қийшайганига ташхис қўймоқда.
- Шишанинг ичида “Мангу қуёш” номли радиоактив сув бор. Беморлар учун.
- Ушбу стул 1750 йилда ясалган. У аёлларнинг туғиши учун мўлжалланган. Суянчиғини ростлаш мумкин.
- Оёқ протези 1890 йилга мансуб. Букланиши чекланган, аммо худди замонавий протезларга ўхшашини айтмайсизми?
Энди шифокорга боришдан аввал ушбу суратларни кўз олдингизга келтиринг. Яхшиямки ХХ асрда яшаймиз.
Дарвоқе, дўстларингизга улашишни унутманг.