Яна 215 киши коронавирусга чалинди , 524 бемор тузалди

Яна 215 киши коронавирусга чалинди , 524 бемор тузалди

2020 йил 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215 нафарга ортиб 23 773 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беради. 

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳрида - 151; 
  • Бухоро вилоятида - 35; 
  • Андижон вилоятида - 19;
  • Тошкент вилоятида - 6;
  • Қорақалпоғистон Республикасида - 4; 

қайд этилган. 

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 14 204 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 430 нафар бемор даволанмоқда.