Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус васвасаси: бу январ нефт учун сўнгги 30 йилдаги энг ёмон ой бўлди
1.02.2020 14:21,  
776

2020 йилнинг январи нефт бозори учун 1991 йилдан бери энг ёмон ой бўлди деб ёзмоқда Bloomberg: WTI маркасидаги нефт 16%га, Brent баҳосидаги нефт 12%га арзонлашган. Бунинг асосий сабаби коронавирус ҳамда Хитой ва дунё иқтисодиёти келажаги борасидаги қўрқувдир.

Январ ойининг охирги кунида нефт нархи янада арзонлади. Жума куни (31.01.2020) Brent баҳосидаги нефт фьючерс шартномаларида март ойи учун $58,16 дан, апрел учун $56,62 дан тузилди.

Нефт нархи арзонлашишига қўшимча омилларидан яна бири феврал ойида чақирилаётган фавқулодда бўлаётган ОПЕК+ саммити тўғрисидаги янгиликлар бўлди. Россия энергетика вазири Александр Новак Россия бошқа нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар билан бир қаторда бозорда юз бераётган воқеаларга муносабат билдиришга тайёрлигини билдирди.

CNBC'нинг таъкидлашича, нефт арзонлашуви нефт таклифи камайиши билан юз бермоқда. Ливия уруши туфайли жаҳон бозорига кунига 800 минг баррел нефт чиқарилмаяпти, шу билан бир вақтда Россия ва Саудия Арабистони ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича келишувга амал қилмоқдалар. Bloomberg маълумотларига кўра, ОПЕК+ ишлаб чиқаришни кунига яна 500 минг баррелга қисқартириш масаласини кўриб чиқади.

Расмийларнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кескин чоралари туфайли Хитой иқтисодиётининг учдан икки қисми ишламаяпти. Мутахассислар фикрича, нефт тренди қимматлашуви икки омилга боғлиқ: Хитой тезроқ коронавирус машмашасидан қутилиши ва жаҳон бўйича нефтга бўлган талабнинг тикланиши.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, жами 11374 нафар киши коронавирусни юқтириб олган, 259 киши эса бу балодан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан